Қозоғистонда маҳаллий қурилиш материаллари улуши қанчага ошди
ASTANА. Кazinform – Қурилиш саноатида маҳаллий маҳсулотларнинг улуши қанча? ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги бу саволга жавоб берди.
— Қозоғистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ушбу соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлайди ва мамлакат қурилиш бозорининг эҳтиёжларини қондиришда муҳим рол ўйнайди. Қозоғистонда кенг турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун катта ресурслар ва салоҳият мавжуд. Ҳозирги кунда мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда маҳаллий товарларнинг улуши 70,2 фоизни ташкил этади, — дейилади вазирликнинг Каzinform агентлигига берган жавобида.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ички бозорни тайёр бетон, темир-бетон, қуруқ қурилиш аралашмалари, портландцемент ва газоблок каби асосий материаллар билан тўлиқ қоплайди.
— Бугунги кунда қурилиш материаллари умумий саноат ишлаб чиқаришининг 2,78 фоизини ва ишлаб чиқариш саноатида 5,77 фоизни ташкил қилади, — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил натижаларига кўра, маҳаллий қурилиш материалларининг улуши 67 фоизни ташкил этган эди.