11:39, 04 Июнь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда Қурбон ҳайит куни ўқиладиган байрам намози вақти маълум қилинди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатнинг турли вилоятларида Қурбон ҳайитда ўқиладиган байрам намози вақти кўрсатилган жадвални эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Эътиборларингизга мамлакатимизнинг барча ҳудудлари учун ишлаб чиқилган ушбу кунда ўқиладиган Қурбон ҳайити намозлари жадвалини тақдим этамиз”, — дейилади хабарда.

Жадвалга мувофиқ:
- 6:00 — Алмати, Астана, Чимкент;
- 6:30 — Ақтўбе, Атирау, Қостанай вилоятлари;
- 7:00 — Абай вилояти, Ғарбий Қозоғистон вилояти.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайит байрамини нишонлаш 6 июндан бошланади.