Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони сезиларли даражада ошди

ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 219 кишида коронавирус аниқланди, 18 кишига эса коронавирус белгилари билан пневмония ташхиси қўйилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони сезиларли даражада ошди

8 декабр ҳолатига кўра, 1556 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (-1348+ ва 208 КВИ-).

Уларнинг 234 нафари стационарда, 1322 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

• 8 киши оғир аҳволда,

• 4 киши ўта оғир аҳволда,

- 4 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги кунда 175 кишида коронавирус, 10 кишида эса коронавирус белгилари билан пневмония аниқланган эди.