Қозоғистонда қорамол ва қўй сотиб олувчиларга 5 фоизли кредитлар берилади

ASTANA. Kazinform — Республикада гўшт етиштириш учун қорамол ва майда чорва молларини кўпайтириш учун 5 фоизли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Қозоғистонда қорамол ва қўй сотиб олувчиларга 5 фоизли кредитлар берилади
Коллаж: Kazinform / Freepik

“Чорвачиликнинг гўшт йўналишида наслли қорамол ва майда чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлаш дастури йўлга қўйилади. Йиллик фоиз ставкаси 5 фоиздан ошмайдиган “узоқ муддатли” кредитлар таклиф этилади. Молиялаштириш талаби 50 миллиард тенге. Бундан ташқари, айланма маблағларни молиялаштириш дастурини амалга ошириш учун 50 млрд тенге ажратилади. Йиллик фоиз ставкаси 5 фоиздан ошмайди”, — деди Айдарбек Сапаров.

Шунингдек, у сут маҳсулотлари импортини камайтириш мақсадида Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибасини бутун республика бўйлаб ёйиш режалаштирилаётганини айтди. Ушбу тажриба бўйича «елочка», «карусель», «параллель» каби соғиш технологиялари билан робот тизимларини жорий этиш учун йиллик 2,5 фоиз миқдорида кредитлар ажратилади.

Сўнгги хабарлар