Қозоғистонда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун 3,7 млрд тенге сарфланади

ASTANA. Kazinform - ҚР Миллий статистика бюроси раҳбари Мақсат Турлибаев 2025 йилда миллий қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун қанча маблағ сарфлашни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

бюджет
Коллаж: Kazinform; Freepik

“Ажратилган бюджетга оид саволлар олдидан рўйхатга олиш 2025 йил учун республика бюджетидан 3,7 миллиард тенге миқдорида молиялаштирилади”, — деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўиб ўтган брифингда.

Бир респондентнинг нархи 3,2 долларни ташкил этади.

“Харажатларнинг асосий қисми рўйхатга олиш бўйича ходимларнинг иш ҳақи ва техник жиҳозланиши, ахборот тизимларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ”, – дейди Мақсат Турлибаев.

Қозоғистонда 1 августдан 20 октябргача миллий қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар