Қозоғистонда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди

ASTANА. Кazinform — Бугун Қозоғистонда миллий қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар мамлакат қишлоқ хўжалигининг бугунги аҳволи, унинг қандай ривожланаётгани, шунингдек, аҳолининг турмуш тарзини акс эттиради.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Биринчи онлайн босқич 31 августга қадар давом этади. Иштирок этиш учун sanaq.gov.kz сайти орқали электрон имзо, SMS-код ёки eGovMobile иловасидаги QR-код орқали тизимга кириш мумкин.

Сайтда икки хил сўров мавжуд: бири қишлоқ хўжалиги корхоналари учун, иккинчиси боғлари ёки чорва моллари бўлган уй хўжаликлари учун. Саволлар қишлоқ хўжалиги фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олади: ер ва техникадан фойдаланиш, меҳнат ресурслари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетинги ва ҳоказо.

— Сайтда сўровномани тўлдириш бўйича видеодарслик, интерактив ёрдамчи ва реал вақт режимида саволларга жавоб берадиган жаноб SANAQ исмли чатбот мавжуд.

Интернет тармоғига кириш имконига эга бўлмаган фуқаролар учун республика бўйича ҳокимликлар ва туманлар статистика бўлимларида 2 минг 684 ўзига ўзи хизмат кўрсатиш пунктлари очилган. 1446 қўнғироқ маркази ҳам 24 соат ишлайди ва техник саволлардан тортиб сўров мазмунигача бўлган ҳар қандай масала бўйича маслаҳат беришга тайёр, — дейилади Миллий статистика бюроси баёнотида.

Миллий статистика бюросининг хабар беришича, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш иштирокчилари томонидан тақдим этилган барча маълумотлар қонун билан ҳимояланган ва солиқ органларига, полицияга ёки бошқа давлат органларига берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун 3,7 млрд тенге сарфланиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар