Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес кредитлари учун субсидиялар берила бошланди

ASTANA. Kazinform — Кичик ва ўрта бизнес субъектларининг тасдиқланган лойиҳаларига субсидиялар тўлаш учун Ҳукумат маблағ ажратди. “Даму” Жамғармаси эса тадбиркорларга маблағ ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазирлиги хабар берди.

Кәсіпкерлік субъектілерін аккредиттеуге өтініш пен құжат қабылдау басталды
Коллаж: Kazinform

Ҳозир давлат томонидан зарур маблағлар тўлиқ ажратилди. Жорий йил охиригача ўз мажбуриятларимизни тўлиқ бажарамиз. Йиғилган қарзлар сўндирлияпти, КЎБ аввалдан тўлаган фоизлари бўйича субсидиялар олишни бошлайди. Банкларга барча тўловлар тўлиқ ҳажмда ўтказилади. Шундай қилиб, кичик ва ўрта бизнесларнинг қарз билан боғлиқ муаммолари тўлиқ ҳал этилади. Йил охиригача барча мажбуриятларни бажарамиз”, — деди жамғарма бошқаруви раиси ўринбосари Талғат Смағулов.

Шуни таъкидлаш керакки, 2025 йилда кечикишлар ҳудудлар бўйлаб бир хил эмас эди. Хусусан, Алмати шаҳрида маҳаллий ижроия органининг кўмаги туфайли тўловлар ўз вақтида амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар