Қозоғистонда ижодий соҳа мутахассисларини тайёрлаш учун 1600 дан ортиқ таълим гранти ажратилди

ASTANA. Kazinform - ҚР Маданият ва ахборот вазирлигида ижодий касблар учун давлат таълим грантларини ажратиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Гранты
Фото: freepik.com

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги, Таълим-маориф вазирлиги, Фан ва олий таълим вазирлиги, “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси вакиллари, олий ўқув юртлари раҳбарлари ва бошқалар иштироқ этди.

Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан мамлакатдаги 10 та таълим муассасасида ижодкор мутахассислар тайёрланмоқда. Улар 4 та олий ўқув юрти, 4 та коллеж ва 2 та махсус мактабдир.

“Йиғилиш натижаларига кўра, 2024-2025 ўқув йили учун 895 нафар бакалавриат, 166 нафар магистратура ва 26 нафар докторантга таълим грантлари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида 550 та бюджет ўрни ажратилди. Бу ўтган ўқув йилига нисбатан 50 тадан ортиқ грантдир”, — дейилади хабарда.

Мутахассислар қарор қабул қилишда биринчи навбатда меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олдилар. Натижада мусиқали театр режиссёрлари, мусиқашунослар, реставратор-рассомлар, сценарийнависларга талаб юқори. Шу муносабат билан янги таълим дастурларини очиш, грантлар сонини кўпайтириш орқали мазкур мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга эътибор қаратиш тавсия этилди.

Сўнгги хабарлар