Қозоғистонда ижара ва бошқарув хизматларига талаб ошди
ASTANA. Kazinform — 2025 йил январь-июнь ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 1,4 триллион тенгега етди, деб хабар беради Миллий статистика бюроси.

Бюро маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,2 фоизга кўпдир.
“Кўрсатилган хизматларнинг энг катта улуши турар-жой биноларини ижарага бериш ва бошқариш (субаренда) бўлди — 681,5 млрд.тенге. Бизнес марказлари, маъмурий бинолар ва маъмурий объектларни ижарага бериш ва бошқаришдан олинган даромадлар 180,9 миллиард тенгени ташкил этди. Савдо соҳасида кўп функцияли мажмуалар ва тижорат объектларини ижарага бериш ва бошқариш - 136,7 миллиард тенгени, бошқа тоифадаги кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш эса 106,2 миллиард тенгени ташкил этди”, - дейилади тарқатилган ахборотда.
Кўп қаватли уйлар ва якка тартибдаги турар-жой биноларининг олди-сотди битимлари ҳажми 75 миллиард тенгени, бошқа кўчмас мулкнинг олди-сотди битимлари ҳажми эса 4 миллиард тенгени ташкил этди.
Энг паст кўрсаткич кўргазма ва конференция залларини ижарага бериш ва бошқариш соҳасида қайд этилган — атиги 554,8 миллион тенге.
Минтақалар бўйича хизматларнинг энг катта ҳажми Алматида қайд этилган — 608,8 миллиард тенге. Ундан кейинги ўринларда Астана — 257,1 миллиард тенге ва Шарқий Қозоғистон вилояти — 97,4 миллиард тенге.