Қозоғистонда халқаро тоифадаги 24 та меҳмонхона қурилади
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда глобал меҳмонхона брендлари сони кенгаймоқда. Келгуси йилларда мамлакатнинг 11 вилояти ва шаҳрида халқаро тоифадаги 24 та янги меҳмонхона қуриш режалаштирилган.

“Kazakh Tourism” компанияси маълумотларига кўра, бу лойиҳалар хусусий сармоялар ҳисобидан амалга оширилади.
Халқаро меҳмонхона тармоқлари Қозоғистон ҳудудларига қизиқиш билдирмоқда. Буларга туристик ва бизнес йўналишлари киради.
– Туризм инфратузилмаси сифатини яхшилаш ва ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини ошириш бўйича халқаро меҳмонхона тармоқлари билан ҳамкорлик қилаяпмиз. Қозоғистонда сифатли меҳмонхоналарга бўлган талаб барқарор ўсиб бормоқда. Бу ишбилармонлик фаоллиги ва сайёҳлар сонининг ортиши билан боғлиқ. Халқаро меҳмонхона брендларининг мавжудлиги нафақат хизмат кўрсатиш стандартларини оширади, балки бозорда рақобатни ҳам рағбатлантиради, – деди «Kazakh Tourism» МК” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Даниел Сержанули.
Меҳмонхона бозорининг ривожланиши сайёҳларнинг кўпайишидан тортиб, янги иш ўринлари яратилиши ва бизнеснинг кенгайишигача бўлган иқтисодиётга мультипликатив таъсир кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, яқин 5 йил ичида йўллар бўйлаб мотель кўринишидаги 60 та меҳмонхона пайдо бўлади.