Қозоғистонда гўшт нархида қандай ўзгариш кутиляпти - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг жавоби
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султанов Қозоғистонда гўшт нархининг истиқболлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Ҳозир экспорт икки баравар кўп, шунга мос равишда буларнинг барчаси мамлакат ичидаги нархларга таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, нарх ҳозирда барқарор. Мутахассисларимиз вазир топшириғига кўра барча йирик бўрдоқилаш майдончаларида бўлди, маҳсулот етарли, ҳудудларда 50 минг тоннага яқин гўшт захираси бор. Бу бир неча ойга етади”, - деди вазир ўринбосари Ҳукумат йиғилишида.
Азат Султановнинг қўшимча қилишича, дефицит йўқлигига қарамай, импортчилар томонидан нарх сиёсатида маълум босим мавжуд.
“Нарх кўтарилса, нархни ушлаб туришнинг барча механизмлари ҳокимликларда мавжуд. Ҳозир уларни ушлаб турмаяпти, чунки биз таннарх ва гўшт ишлаб чиқаришга қараймиз. Чорвани боқаётган фермер хўжаликлари учун уларнинг таннархи 1800-1900 тенге атрофида. Бозорларда энди нарх 3,5 минг тенгедан бошланади. Нархнинг пасайиши ем-хашак базасининг мавжудлигига боғлиқ бўлади. Прогнозга келсак, биз ҳозир гўштнинг таннархини кўриб чиқяпмиз”, - дея хулоса қилди у.