Қозоғистонда ер ва уй-жой суғуртаси мажбурий бўлади

ASTANA. Kazinform — Бир қатор ҳудудларда ер ва уй-жойларни фавқулодда вазиятлардан суғурта қилиш мажбурияти жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев маълум қилди.

тұрғын үй
Фото: Ғайсағали Сейтақ/Kazinform

“Айни пайтда биз Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан биргаликда уй-жойларни фавқулодда вазиятлардан суғурталашни жорий этиш бўйича ушбу лойиҳани ишлаб чиқмоқдамиз. Ҳозирча ким қанча тўлаши маълум эмас, чунки ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда, балки 5 минг тенге, балки ёмон уй бўлса, йилига 1 минг тенге. Бироқ сув тошқини бўлса ёки зилзила бўлса, суғурта орқали товон олишлари мумкин”, - дея жавоб берди Қанат Бозумбаев Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мутахассислар билан уйларни суғурталаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

“Ҳеч қандай шов-шув кутилмайди, чунки катта, қимматбаҳо уйнинг эгаси йилига 50 минг тенгедан ошмаган миқдордаги суғурта бадали тўлайди, қишлоқдаги оддий уй эса йилига 1-2 минг тенге тўлайди, менимча, бундан юқори бўлмайди, кўпи билан 5 минг тенге чиқади. Бу мажбурий бўлади, лекин фақат фавқулодда вазиятлар хавфи юқори бўлган ҳудудларда”, - қўшимча қилди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар