Қозоғистонда энг кам иш ҳақини ҳар йили индексация қилиш таклиф этилди

ASTANА. Кazinform - Ҳар йили энг кам иш ҳақини индексация қилиш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ишга лаёқатли аҳоли даромадларини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат хизматчиларининг маошларини босқичма-босқич ошириш давом этмоқда. Ўтган йил бошидан буён таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва бошқа соҳаларда 1 миллион 200 минг нафар ходимнинг маоши ошди. Бундан ташқари, энг кам иш ҳақи 2022 йилда 60 минг тенгега, жорий йил бошидан эса 70 минг тенгега оширилди. Бу йил тегишли методика тайёрланади. Биз уни ҳар йили индекслашимиз керак. Бу 1,6 миллион ишчининг даромадига ижобий таъсир кўрсатди», - деди Ҳукумат раҳбари бугун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг кенгайтирилган йиғилишида.

Шунингдек, аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

– Ўтган йили миллий лойиҳалар ва якка тартибдаги ташаббуслар доирасида 980 мингга яқин киши иш билан таъминланди ва бу ишларни давом эттиришимиз керак. Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида Ижтимоий Кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Парламент Мажилисига тақдим этилди. Бу жуда муҳим ҳужжат қозоғистонликларнинг асосий ижтимоий ҳуқуқларини белгилаб беради, ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади», — деди Алихан Смаилов.

Фото: primeminister.kz

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар