19:14, 15 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси арзонлашишда давом этмоқда
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Кечки савдо маълумотларига кўра, доллар курси 0,63 тенгега пасайиб, 1 доллар 468,15 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 15 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 468,52 тенгени ташкил қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 467,5 тенге, сотиб олиш курси эса 471 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи 468 тенге, сотиб олиш нархи эса 470,8 тенге.
Россия рубли 7-17 тенге орасида савдо қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда доллар курси кетма-кет тўртинчи кун пасаймоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова