Қозоғистонда чиқиндиларни қайта ишлаш фойдали соҳага айланиши керак — эксперт
ASTANА. Кazinform – Чиқиндиларни бошқариш соҳасида чизиқли моделдан айланма(циркуляр) иқтисодиётга ўтиш бизнес учун янги имкониятлар очади ва қайта ишлаш ҳажмининг ошишига ҳисса қўшади. Бу ҳақда «Жасыл Даму»(Яшил тараққиёт) АЖ бошқарувчи директори Данияр Байғараев BIZDIÑ ORTA подкастида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, анъанавий тизим чиқиндиларни фақат муаммо сифатида кўриб чиқса, замонавий ёндашув уни ресурс сифатида баҳолайди.
– Чиқиндиларни бошқаришнинг чизиқли тизими — бу чиқиндилар ҳар доим муаммо сифатида қабул қилинадиган парадигма: у қазиб олинади ва кейин у билан нима қилиш кераклиги номаълум. Айланма иқтисодиёт эса бутунлай бошқача ёндашув бўлиб, унда чиқиндилар хомашё ва қўшимча даромад манбаи сифатида қаралади, — деди Данияр Байғараев.
У Экология вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган барча турдаги чиқиндиларни бошқариш концепциясининг қабул қилиниши муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
– Қозоғистон мустақилликка эришганидан бери 35 йил ичида биринчи марта барча турдаги чиқиндиларни бошқариш концепцияси қабул қилинди. Уни ишлаб чиқишда маҳаллий ва халқаро миқёсда 120 га яқин мутахассис иштирок этди. Бу ушбу соҳадаги бутун жараённи тизимлаштирган биринчи кенг қамровли дастурий ҳужжат, — деди у.
Ушбу ҳужжат доирасида шаффоф қоидаларни яратиш ва бизнесни рағбатлантиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари амалга оширилмоқда.
– Биз бошқарув тамойиллари ва рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқмоқдамиз. Қўшимча тартибга солиш механизмлари қанчалик кўп жорий этилса, шунча яхши, чунки биз тартибсизликдан тизимли бошқарувга ўтмоқдамиз, – деб тушунтирди «Жасыл Даму» АЖ вакили.

У шунингдек, тадбиркорларни чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
– Биз барча турдаги чиқиндиларни ҳисобга олишимиз, инфратузилмадаги камчиликларни аниқлашимиз ва аниқ ечимларни таклиф қилишимиз керак. Ҳозирда йирик лойиҳалар портфели шакллантирилмоқда. Асосийси, бу чиқиндиларни бизнесга тақдим этиш, – деди у.
Экспертнинг сўзларига кўра, тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатлари асосий ҳаракатлантирувчи кучдир.
– Биз барча чиқиндиларни ҳисобга олишимиз, инфратузилмадаги камчиликларни аниқлашимиз ва аниқ ечимларни таклиф қилишимиз керак. Ҳозирда йирик лойиҳалар портфели шаклланмоқда. Асосийси, бу чиқиндиларни бизнесга тақдим этиш, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, қайта ишлаш ҳажмининг ошиши экологик вазиятга бевосита таъсир қилади.
– Қайта ишлаш ҳажми ошгани сайин, полигонларга ташланадиган чиқиндилар миқдори камаяди, бу эса биз аслида атроф-муҳитга ёрдам бераётганимизни англатади, – дея хулоса қилди у.
Экспертнинг фикрига кўра, айланма иқтисодиётнинг ривожланиши Қозоғистонга нафақат экологик юкни камайтириш, балки бизнес ўсишининг янги нуқталарини шакллантириш имконини беради.