Қозоғистонда чемпионлар умрбод ҳар ой сайин 318 000 тенге олишади
«Қозоғистонлик спортчилар ва мураббийларга олимпия, паралимпия, сурдлимпия ва жаҳон чемпионатларининг олимпия спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорларига бериладиган ойлик суғурта миқдори ошди. Ушбу тўлов 24 БҲМ (76 380 тенге) ташкил этди. Жорий йилда вазирликнинг Ҳукуматга таклифи қўллаб-қувватланди ва ойлик ёрдам миқдори 100 БҲМга (318 000 тенге) кўтарилди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, расмий маълумотда қайд этилганидек, спортчи ва мураббийлар мазкур тўловни олиш учун ушбу соҳада 20 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
«Бу ўзгаришлар нафақат спортчиларга, балки уларнинг мураббийларига ҳам тегишли. Яъни, олимпия спорт турлари бўйича олимпиада, паралимпия, сурдлимпия ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорларини тарбиялаган мураббийлар ҳам умрбод оладиган ойлик суғурта учун ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин», — дейилади қўмита хабарида.
Муаллиф: Даулет Изтилеу