Қозоғистонда болаларни меҳнатга жалб этиш боғчалардан бошланади

ASTANA. Kazinform - Мактабгача таълим ва тарбия мазмунини янгилаш учун 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб “Болаларни эрта ёшдан меҳнат ва касб-ҳунарга ўргатиш” пилот лойиҳаси ишга туширилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.

балалар, дети, рисование, детские кружки
Фото: Агибай Аяпбергенов / Kazinform

Мамлакат бўйлаб юзта мактабгача таълим ташкилоти, жумладан, 62 та давлат ва 38 та хусусий боғча иштирок этади. Дастур 4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад - болаларни меҳнатга жалб этиш, меҳнатсеварлик, масъулият, қатъият каби фазилатларни шакллантиришдан иборат. Мактабгача таълим ва тарбиянинг муҳим йўналишларидан бири меҳнатга, турли касб вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашдир.

Лойиҳа мазмуни болаларнинг ёш хусусиятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Кундалик ўйин ва амалий машғулотлар орқали ўқувчилар турли касбларни ўрганадилар ва асосий меҳнат кўникмаларини эгаллайдилар.

Ушбу лойиҳа болаларнинг меҳнатга қизиқишини оширади, жамоада ишлаш қобилиятини ривожлантиради ва келажакда онгли касб танлаш йўлидаги биринчи қадам бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар