Қозоғистонда 85 минг гектарга яқин ер сувни тежовчи технологиялар ёрдамида суғорилади

ASTANA. Kazinform — Жанубий вилоятларда қарийб 59 минг гектар майдонда сувни тежовчи технологиялар ўрнатилди. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги хабар берди.

Қазақстанда шамамен 85 мың гектар жер су үнемдеу технологиясымен суарылады
Фото: Су ресурстары және ирригация министрлігі

Шундан 15,5 минг гектар майдонда ёмғирли суғориш тизими, 29,4 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими қўлланилиб, 14,1 минг гектар майдон лазер қурилмаси билан текисланди. 2024 йил якунларига кўра, мамлакатимиз бўйлаб қарийб 158 минг гектар майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилди. Шундан 130 минг гектарга яқини жанубий вилоятларга тегишли.

“Ўтган йили вазирлигимиз томонидан сувни тежайдиган технологияларни харид қилиш ва ўрнатиш учун фермерларга тўланадиган тўлов миқдори 30 фоизга оширилди. Бундан ташқари, суғориш суви учун табақалаштирилган субсидиялар жорий этилди. Сувни тежовчи тизимлардан фойдаланувчи фермерлар учун субсидия миқдори 60 фоиздан 85 фоизга оширилди. Бундай технологиялардан фойдаланиш суғориш сувини 30 фоизгача тежаш имконини беради”, – дейди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Сувни тежайдиган технологияларни ривожлантириш департаменти директори Берикбол Мандибаев.

Айни пайтда Қозоғистонда пуркагич ва томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқарувчи тўртта маҳаллий завод фаолият юритяпти. Улар Туркистон вилояти, Астана ва Алмати шаҳарларида жойлашган. Жорий йилда Туркистон вилоятида томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқарувчи яна учта корхона очиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар