Қозоғистонда 3 миллион фуқаро ихтиёрий равишда кредит олишдан бош тортди
ASTANА. Кazinform – Бу хизмат биринчи навбатда фирибгарлардан ҳимояланишнинг ишончли механизми ҳисобланади. Қозоғистоннинг исталган фуқароси Egov mobile иловасига кириб, ўз ихтиёри билан кредитдан бош тортиши мумкин мумкин. Бу ҳақда Jibek Joly телеканали ахборот хизматида маълум қилди.

Egov mobile иловасида “Стоп Cредит” хизмати ишга тушганига бир йилдан ошди.
Шу вақт ичида уч миллиондан ортиқ қозоғистонлик ўз ихтиёри билан кредит олишдан бош тортди.
Бу хизмат биринчи навбатда фирибгарлардан ҳимояланишнинг ишончли механизми ҳисобланади. Қозоғистоннинг исталган фуқароси Egov mobile иловасига кириб, ихтиёрий равишда ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаши мумкин.
Ушбу чекловни исталган вақтда олиб ташлаш мумкин.
Агар "бекор қилиш" тугмачасини босган бўлсангиз ҳам, фирибгарлар сизнинг номингизга кредит олишга муваффақ бўлишса, банклар ушбу кредитни суд ва терговсиз ҳисобдан чиқаришлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда қорамол ва қўй сотиб олувчиларга 5 фоизли кредитлар берилади.