Қозоғистонда 251 та кўнгилочар ва истироҳат боғи фаолият кўрсатмоқда
ASTANА. Кazinform – 2024 йил якунларига кўра, мамлакатда 251 та кўнгилочар ва истироҳат боғи фаолият кўрсатиб, уларнинг сони йил давомида 9,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп дам олиш масканлари Туркистон вилоятида (32 та), Чимкент шаҳрида (29 та) ва Қарағанди вилоятида (28 та).
2024 йилда кўнгилочар ва истироҳат боғларига 15,5 миллион киши ташриф буюрган. Энг кўп ташриф буюрувчилар Астана (3,2 миллион ташриф), Чимкент (2,7 миллион ташриф) ва Алмати (2,5 миллион ташриф) шаҳарларида кузатилган.
Мулкчилик турлари бўйича истироҳат боғларининг 29 фоизи давлат, 69,3 фоизи хусусий, 1,5 фоизи хориж мулки ҳисобланади.
Дам олиш масканларининг 131 таси очиқ, 120 таси ёпиқ жойларда. Қишлоқ жойларда 51 кўнгилочар ва дам олиш масканлари фаолият кўрсатмоқда, бу умумий кўрсаткичнинг 19,1 фоизини ташкил этади.
Дам олиш масканларида аттракционлар ва ўйин автоматлари қуриш учун 3923 та объектлар мавжуд.
Ўзбекистонда аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланиши ҳақида хабар берган эдик.