Қозоғистонда 242 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди

NUR-SULTAN. Kazinform – 10 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб ёзади Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Қозоғистонда 242 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди

Кеча мамлакатда 242 шундай ҳолат қайд этилган. Бир кунда 83 бемор соғайиб чиқди.

2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 39 357, ўлим - 410, жами 29 286 киши тикланди.