16:41, 06 Ноябрь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда 2026 йилдаги диний кунлар тақвими тасдиқланди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими 2026 йил учун диний байрамлар тақвимини тасдиқлади.
Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказларининг маълумотларига асосланган.
— Фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ойнинг кўринишига қараб белгиланган вақтдан бир кун кечроқ ёки олдинроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирадилар, — дейилади ҚМДБ баёнотида.
