Қозоғистонда 2023 йилда eHealth ахборот тизими ишга туширилади

«Ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришнинг асосий вазифаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унга қарашли ташкилотларнинг тарқоқ ахборот тизимларини интеграциялашдан иборат. Буни ҳал қилиш учун eHealth деб номланган янги рақамли соғлиқни сақлаш архитектурасига ўтиш давом этмоқда. Унда фуқароларнинг миллий электрон саломатлик паспортини яратиш, микросервис архитектурасидан фойдаланишга ўтиш ва маълумотлар базасини яратиш кўзда тутилган», - деди Ерали Тоғжанов.
Унга кўра, eHealth тизимининг компонентларини ишга тушириш 2022 йилга мўлжалланган. Тизимнинг ўзи 2023 йилда тўлиқ ишга тушади.
«Ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимларини модификациялаш, eHealth ядросининг асосий компонентларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзгартириш «рақамли эркинлик» тамойилини назарда тутади. Ушбу тамойилга кўра, тиббий ахборот тизимлари ўртасида йўқотмасдан маълумотлар алмашинуви режалаштирилган. Бу тиббиёт ташкилотларининг тиббий ахборот тизимларига қарамлигини бартараф этади. Айни пайтда «Вакцинация», «Эмлашнинг электрон паспорти», «Клиник ахборотни марказий сақлаш» каби модуллар ишлаб чиқилди», - деди Бош вазир ўринбосари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай