09:57, 26 Май 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 121 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
![None None](/static/img/plug.webp)
«24 майдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 121 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 40 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган жами ҳолатлар сони – 54 837, ўлим ҳолатлари - 893, жами соғайганлар сони – 50 923».