Қозоғистон зилзиладан жабр кўрган Сурияга 50 тонна гуманитар ёрдам жўнатади

ASTANA. Kazinform – Ҳукумат уйида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр раислигида Халқаро гуманитар ёрдам бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб.
None

Йиғилишда ҳалокатли зилзилалардан жабр кўрган Сурия Араб Республикасига 50 тонна гуманитар ёрдам жўнатиш қарори қабул қилинди.

Консерва маҳсулотлари, иссиқ кийимлар, қишки чодирлар, кўрпа-тўшаклар давлат моддий захирасидан ажратилади. Юк Алеппо шаҳрига Ислом ҳамкорлик ташкилоти тармоғи орқали тўртта рейс орқали етказилади.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказиш бўйича топшириқ берган эди.

Суриянинг турли минтақаларида содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 2802 нафарга етган. Қурбонлар сони 5035 нафар.

Бунгача Қозоғистон ҳукумати Туркияга гуманитар ёрдам сифатида 1 млн доллар ажратган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 17 мингдан ошди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар