Қозоғистон жанубида янги темир йўл қурилади

Яқин кунларда Мақтааралда 29 хил маккажўхори маҳсулоти ишлаб чиқарадиган завод ишга тушади.
Бугунги кунда бу борада ташкилий-ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа амалга оширилгач, юзлаб янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Туркиядан юқори сифатли пахта чигитини олиб келиш бўйича шартнома имзоланди. Бу вилоятда етиштириладиган пахтанинг сифатини ошириши аниқ.
Туркистон вилояти ҳокими вилоятни ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган режалар билан таништирди.
«Мактааралнинг салоҳияти юқори. Бу ерда меҳнаткаш одамлар яшайди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан «Дарбаза-Мақтаарал» темир йўли қурилиши давом этмоқда. Сиёсий қарор қабул қилинди, иқтисодий ва техник асослар ишлаб чиқилмоқда. Бу ташаббус вилоят ривожига янги суръат бағишлайди», — деди Дархан Сатибалди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев