Қозоғистон жаҳон ялпи ички маҳсулот ўсишига ҳисса қўшадиган ТОП-25 та давлат қаторига кирди

ASTANA. Kazinform — Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари Хитой ва Ҳиндистондир, деб хабар беради Kazinform Visual Capitalistга таяниб.

флаг Казахстана
Фото: Виктор Федюини / Kazinform

2026 йилда жаҳон иқтисодиётининг 3,1 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ўсишга ким энг кўп ҳисса қўшади? Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, асосий омил Хитой ва Ҳиндистондир.

Хитой - биринчи ўринда, Ҳиндистон - иккинчи ўринда

2026 йилда жаҳон реал ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 26,6 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Мамлакат иқтисодиётининг 4,2 фоизга ўсиши кутиляпти. Ўсиш суръати аввалги йилларга нисбатан секинлашган бўлса-да, Хитой иқтисодиётининг кўлами унинг глобал ўсишдаги етакчи ролини сақлаб қолади.

Ҳиндистон 6,2% ўсиш суръати билан иккинчи ўринда. Унинг жаҳон иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссаси 17 фоизни ташкил этади. Шундай қилиб, Хитой ва Ҳиндистон биргаликда 2026 йилда глобал иқтисодий ўсишнинг 43% дан ортиғини таъминлайди. Бу глобал иқтисодий марказнинг Осиёга силжишини кўрсатади.

АҚШ ва Европа: ўсиш бор, лекин секин

Ривожланган давлатлар орасида энг катта улуш АҚШга тегишли. АҚШ иқтисодиётининг 2026 йилда 2,1 фоизга ўсиши кутиляпти, бу глобал ўсишнинг 9,9 фоизни ташкил этади.

Европанинг умумий улуши тахминан 9,5 фоизни ташкил этади. Германия, Франция, Италия ва Испания каби давлатлар ҳисса қўшаётган бир пайтда, аҳолининг қариши ва қийин молиявий шароитлар минтақадаги иқтисодий фаолликни сусайтиряпти.

Ривожланаётган бозорлар кучайиб боряпти

Биринчи ўнталикка Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Вьетнам, Бразилия ва Нигерия киради. Бу мамлакатларда ўсиш суръатлари 3,7 фоиздан 5,6 фоизгача бўлиши кутилади. Бу ривожланаётган иқтисодиётларнинг глобал ўсишдаги роли ортиб бораётганидан далолат беради.

Қозоғистоннинг ўрни қандай?

Қозоғистон иқтисодиётининг 2026 йилда 4,8 фоизга ўсиши кутиляпти. Мамлакатнинг глобал иқтисодий ўсишдаги улуши 0,7 фоизни ташкил этади. Гарчи бу кўрсаткич йирик иқтисодиётларга нисбатан кичик бўлса-да, минтақавий даражада муҳим динамика ҳисобланади.

2026 йилда глобал реал ЯИМ ўсишига ҳисса қўшган энг яхши 30 та мамлакат (рейтинг):

  1. Хитой — 26,6%
  2. Ҳиндистон — 17,0%
  3. АҚШ — 9,9%
  4. Индонезия — 3,8%
  5. Туркия — 2,2%
  6. Саудия Арабистони — 1,7%
  7. Миср — 1,7%
  8. Вьетнам — 1,6%
  9. Бразилия — 1,5%
  10. Нигерия — 1,5%
  11. Бангладеш — 1,3%
  12. Филиппин — 1,3%
  13. Россия — 1,1%
  14. Польша — 1,0%
  15. Германия — 0,9%
  16. Буюк Британия — 0,9%
  17. Покистон — 0,9%
  18. Малайзия — 0,9%
  19. Аргентина — 0,9%
  20. Испания — 0,9%
  21. Жанубий Корея — 0,9%
  22. Мексика — 0,8%
  23. Қозоғистон — 0,7%
  24. БАА — 0,7%
  25. Япония — 0,6%
  26. Франция — 0,6%
  27. Канада — 0,6%
  28. Тайвань — 0,6%
  29. Австралия — 0,6%
  30. Италия — 0,5%

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика бюросининг дастлабки маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2025 йи

Сўнгги хабарлар