Қозоғистон йилномаси жарчиси Кazinform агентлигига — 105 йил
ASTANА. Кazinform – Бугун, 13 август куни мамлакатимизнинг энг кўҳна медиа ресурсларидан бири бўлган Kazinform халқаро ахборот агентлиги 105 ёшга тўлди.

Биринчи қозоқ ахборот агентлиги 1920 йилда РОСТАнинг Оренбург-Торғай бўлими негизида ташкил этилган.
Ушбу муассасанинг давомчиси - «ҚазАқпарат» халқаро ахборот агентлиги 2022 йилда "Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси" НАЖга қўшилиш орқали қайта ташкил этилган. 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб “Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси” ХЮҲ РДК таркибида фаолият юритади. Телерадиокомплекс директори —Қажибаева Раушан Жанабергенқизи.
Эслатиб ўтамиз, 1925 йилда агентлик номи ҚазРОСТ деб ўзгартирилган. 1937 йилда эса у "ҚазТАГ" номи билан Қозоғистон ССР Вазирлар Кенгаши қарамоғига ўтказилди.

ҚазТАГ агентлиги мавжуд бўлган йилларда уни қуйидаги шахслар бошқарган:
Аркадий Иванович Вятич-Кириллов (1937-1938, репрессияга учраган ва 1938 йилда отишга ҳукм қилинган);
Константин Нефёдов (1939-1940);
Жусип Алтайбайули Алтайбаев (1953-1958);
Кенесбай Усебайули Усебаев (1959-1960);
Қасим Шарипули Шарипов, (1961-1974);
Какимжан Қазйбайули Қазибаев (1977-1982);
Жумағали Исмағулов (1982-1987);
Амангелди Ахметалимов (1987-1997).
Орадан 60 йил ўтиб, 1997 йил 10 сентябрда ҚР Президентининг 3629-сонли фармони билан Қозоғистон ахборот агентлиги (ҚазАА) республика давлат корхонасига айлантирилди. Ўша йилдан 2002 йилгача Мурат Майханули Аренов агентликка раҳбарлик қилди.

2002 йил 8 ноябрда ҚР Ҳукуматининг 1186-сонли қарорига мувофиқ ҚазААГ негизида «Қазақ ақпарат агенттігі» Миллий компанияси («ҚазАқпарат» МК) ташкил этилди.
2008 йил 3 июлда агентлик Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 668-сонли қарорига асосан “Арна Медиа” Миллий ахборот холдинги» акциядорлик жамияти таркибига кирди.
2012 йил августидан 2014 йилгача у «Қазақстан» РТРК» АЖ таркибига кирди.
2014 йил январь ойида «ҚазАқпарат» мамлакатдаги биринчи халқаро ахборот агентлиги (ХАА) мақомини олди ва ўз тарихида янги босқични бошлади.
2020 йилда «ҚазАқпарат» халқаро ахборот агентлиги АЖ таркибига «ҚазКонтент» қўшилиб, қайта ташкил этилди.

Агентлик мамлакат ахборот майдонида “ҚазАқпарат” номи билан машҳур бўлган йиллар давомида агентликка қуйидаги шахслар раҳбарлик қилган:
Ғадилбек Минажули Шалахметов (2003-2004);
Жанай Сеитжанули Омаров (2004-2006);
Даурен Кенесули Дияров (2007-2016);
Асел Дулатқизи Тўлегенова (2016-2017);
Асқар Куанишули Омаров (2017-2021);
Елдос Бигелдиули Наширали (2021-2022).
Бир асрдан кўпроқ вақт давомида агентлик сиёсат, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва жамият ҳаётига оид ишончли ва ўз вақтида ахборот берувчи манба сифатида обрў-эътиборини сақлаб келмоқда.
«ҚазАқпарат» янгиликлари қозоқ, рус, инглиз, хитой ва ўзбек тилларида тарқатилади. Бундан ташқари, хориждаги ватандошлар учун янгиликлар лотин алифбосида ва араб имлосида тақдим этилади.

2004 йил 14 февралда «ҚазАқпарат» миллий компаниясининг қозоқ бўлими Қозоғистонда биринчи марта лотин алифбосига асосланган давлат тилида янгиликлар бера бошлади. Академик Абдуали Қайдар томонидан тайёрланган лотин графикаси модели асос қилиб олинди. Кейинчалик бу версия мутахассислар орасида “ҚазАқпарат нусхаси” деб аталди. Бунинг шарофати билан кирилл алифбосини ўқий олмайдиган хориждаги ватандошлар ўз тарихий ватанида содир бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятига эга бўлмоқда.
«ҚазАқпарат» ХАА марказий офиси Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида жойлашган.
Ахборот агентлигининг мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз мухбирлари фаолият юритади. АҚШ, Россия, Хитой, Туркия, Европа, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Иорданияда ўз мухбирлари бор. Бу мамлакат ва жаҳонда рўй бераётган янгиликларни тезкор ва холис тарқатиш имконини беради.

Бугунги кунда Kazinform агентлиги дунёнинг қатор давлатларининг ахборот ҳамкори ҳисобланади. Хусусан, 45 та ҳамкор билан 47 та меморандум имзоланган. Жумладан: ТАСС (Россия), Тrend (Озарбайжон), Арменпресс (Арманистон), Кабар (Қирғизистон), ЎзА (Ўзбекистон), Белта (Беларусь), Yonhap (Жанубий Корея), TPS (Исроил), Azertac (Озарбайжон), Монцамэ (Мўғулистон), CMG (Хитой), Жэньминь Жибао (Хитой), Ховар (Тожикистон), WAM (БАА), Al-Jazeera (Қатар), Petra (Иордания), Middle East University (MNU) (Иордания), Saudi Press Agency (Саудия Арабистони), QNA (Қатар), АНИА (МДҲ Ахборот кенгаши), Agenzia Nova (Италия), Fakti.bg (Болгария), ВТА (Болгария), UNA (Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи), OANA Осиё-Тинч океани ахборот агентликлари уюшмаси, Kyodo (Япония), Синьхуа (Хитой), ИРНА (Эрон), Anadolu (Туркия), БРИКС ТВ (Россия), TASR (Словения), ANI (Ҳиндистон), TDH (Туркманистон), BREIP (Хитой), Башинформ (Россия, Бошқирдистон), Al-Mamlaka TV (Иордания), Jordan TV (Иордания), VNA (Вьетнам), TV9 (Мўғулистон), Novinata (Болгария), Adnkronos (Италия), FENA (Босния ва Герцеговина), AnewZ (Озарбайжон), CNA (Кипр).