Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 860 миллион долларга етди

ASTANA. Kazinform - Астанада Қозоғистон-Вьетнам бизнес давра суҳбати бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Вьетнам
Коллаж: canva

Учрашувни ҚР Бош вазирининг ўринбосари Ермек Кўшербаев очилишига бағишланган нутқида Ҳукумат номидан йиғилиш иштирокчиларини қутлар экан, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

“Қозоғистон учун Вьетнам Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи шериклардан биридир. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳиятга эгамиз. Ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 860 миллион долларга етди”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистонда Вьетнам капитали иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида 13 та компания фаолият юритиб келяпти. Бу маълумотлар, Бош вазир ўринбосари таъкидлаганидек, республиканинг ишбилармонлик муҳитига бўлган ишонч юксаклигидан далолат беради, барқарор ва самарали ҳамкорликни тасдиқлайди.

Ермек Кўшербаев вьетнамлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, Қонаев шаҳридаги “Арна” саноат зонасида Mareven Food Holdings озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади, Crystal Bay Tourism Group кўп функцияли сайёҳлик мажмуасини яратиш устида ишлаяпти.

Давра суҳбатида иштирокчилар иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни ривожлантиришнинг кейинги истиқболларини муҳокама этяпти.

Сўнгги хабарлар