Қозоғистон ва Ўзбекистон сув ресурсларининг космик мониторинги бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқиши мумкин
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон томони 1 гектар ерга қанча сув сарфланаётганини коинотдан кузатмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов Kazinform мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда космик мониторинг дастури ишламоқда. У экология, сув ва ўрмон хўжалиги соҳаларини қамраб олади.
“Мамлакатдаги 60 та йирик сув омборини рақамлаштирдик. Қанча сув тўпланиши ва қандай мақсадларда фойдаланилишини тўлиқ назорат қиламиз. Озиқ-овқатнинг асосий қисми қишлоқ хўжалигига йўналтирилади. Шу билан бирга, агентлик космик мониторинг орқали сувдан қанчалик самарали фойдаланилаётгани ва унинг исроф қилинаётганини кўра олади. 1 гектар ерга қанча сув сарфланишини интернет орқали билиб оламиз. Кейинроқ олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, тегишли идораларга юборилади”, — деди Муҳиддин Иброҳимов.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Қозоғистон билан ҳамкорликда космик мониторинг бўйича иш олиб бормоқда.
“Бугунги кунда «Қазақстан Ғарыш Сапары» миллий компанияси ва агентлигимиз ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Биз турли соҳаларда ахборот алмашамиз. Шунингдек, қозоғистонлик ҳамкасбларимиз иштирокида минтақавий даражада қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишни режалаштирганмиз. Сув хўжалигининг космик мониторинги келажакдаги ҳамкорлигимиз йўналишларидан бири эканлиги аниқ”, – деди Муҳиддин Иброҳимов.