Қозоғистон ва Туркия Ливандаги тинчликпарварлик бўйича келишувга эришмоқчи
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Туркия БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари доирасидаги тинчликпарварлик миссияси бўйича келишувга келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР Ҳукуматининг тегишли қарорида баён этилган.

Ҳужжатга кўра, томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни назарда тутувчи Техник келишув лойиҳаси маъқулланди.
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари миссияси доирасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Техник келишув лойиҳаси қўшиб илова қилинган ҳолда маъқуллансин.
2. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Жуманғарин Серик Мақашулига Қозоғистон Ҳукумати номидан мазкур техник келишувни имзолаш, шунингдек, мазмуни жиҳатдан муҳим ўзгаришларга олиб келмайдиган тузатиш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин”, – дейилади қарорда.
Келишувдан кўзланган мақсад – томонларнинг мажбуриятлари ва қабул қилувчи давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ умумий тамойиллар ҳамда тартиб-қоидаларни белгилашдир. Ҳужжатда қайд этилишича, Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Туркия Қуролли Кучлари билан биргаликда БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари миссиясида иштирок этаётган ҳарбий кемаларда жойлаштирилади.
Қарор расмий равишда кучга кирди.