Қозоғистон ва Саудия Арабистони архив соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий архивида Архивлар, ҳужжатлаштириш ва китоб ишлари қўмитаси раиси Рустам Али Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Қозоғистондаги элчиси Файсал Ҳанеф Ал-Қаҳтаний ва Қирол Абдулазиз жамғармаси директори Турки Муҳаммад Ал-Шувайр билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қазақстан мен Сауд Арабиясы архив саласындағы ынтымақтастық туралы келісімге келді
Фото: Видеодан скриншот

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш, ҳужжатли меросни асраб-авайлаш, рақамлаштириш, илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида Қозоғистон Республикаси Миллий архиви ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Қирол Абдулазиз тадқиқот ва архив фонди ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Миллий архивининг архивларни сақлаш, қўлёзмаларни қайта тиклаш, рақамлаштириш каби хизматлари билан танишди.

Сўнгги хабарлар