Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айланмасининг қарийб 95 фоизи миллий валюталарда амалга оширилади
ASTANА. Кazinform — Россия Президенти Владимир Путин халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашув чоғида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ортиб бораётганини таъкидлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

— Ўсиб бораётган товар айирбошлаш ҳажмини асосан, қарийб 95 фоизни миллий валютада амалга оширмоқдамиз. Бу жуда яхши кўрсаткич. Бу пул ўтказиш ва товар ва хизматлар учун ўзаро тўловларни амалга оширишдаги қийинчиликларга қарамай, савдо айланмаси ўсишини секинлаштирмасликка имкон беради, — деди Владимир Путин.
Россия Президенти, шунингдек, икки давлат ўртасида гуманитар ҳамкорлик, жумладан, таълим соҳасидаги алоқалар фаол ривожланаётганини қайд этиб, ўзаро муносабатлар келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Эрон ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилиш йўли ҳақида ўз фикрини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.