Қозоғистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасым-Жомарт Тоқаев Владимир Путинді Қазақстан-Ресей мемлекеттік шекарасы туралы шарттың қабылданғанына 20 жыл толуымен құттықтады
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклаб, унинг Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссасини қайд этди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбатдошлар аввал юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратдилар.

Сўнгги хабарлар