Қозоғистон ва Латвия 2026 йилда тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
ASTANA. Kazinform – 1 октябрда Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон-Латвия бизнес-форумида SCAT авиакомпанияси 2026 йил баҳорида Қозоғистон ва Латвия ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиши маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Транспорт вазирлигига таяниб.
Бу қадам йўловчилар қатновини соддалаштиради, ишбилармонлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, лойиҳани амалга оширишни тезлаштиради, туризм ва бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
Форумда Қозоғистон ва Латвия ишбилармон доираларининг 50 га яқин вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, Қозоғистон Латвияга муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида қараса, Латвия эса ўз навбатида Қозоғистонни Осиё ва Европа ўртасидаги стратегик кўприк сифатида кўради.
Қозоғистон ва Латвия ўртасида транспортнинг барча соҳаларидаги ҳамкорлигида ижобий динамика қайд этилиб, Қозоғистондан Латвиянинг Рига, Вентспилс ва Лиепа портлари орқали транзит йўлда товарлар экспорти Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги логистика занжирида муҳим ўрин тутади.