13:40, 28 Август 2025 | GMT +5
Қозоғистон ва Қирғизистон халқаро автобус қатновини қайта тиклайди
ASTANA. Kazinform – 2025 йил сентябридан бошлаб Қозоғистон ва Қирғизистон «Кеген» назорат-ўтказиш пункти орқали Каракол – Алмати – Каракол йўналиши бўйича халқаро автобус қатновларини тиклайди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, совет даврида амал қилган, аммо турли сабабларга кўра мустақиллик йилларида тўхтатилган Каракол – Алмати – Каракол халқаро автобус қатновлари жорий йил сентябридан бошлаб мамлакатлар ўртасида йил давомида йўлга қўйилади.
“Ҳозирги пайтда Қирғизистон транспорт вазирлиги қозоғистонлик ҳамкасблари билан келишилган автобус қатновларини тиклаш юзасидан тегишли ишлар олиб бормоқда”, – деди Аскат Алагозов.