Қозоғистон ва Эрон 8 та ҳужжат имзолади
ASTANА. Кazinform — Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Масъуд Пезешкиён Қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон ва Эрон президентлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди:
1. Қозоғистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битим;

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчилар ва юкларни халқаро автомобиль транспортида ташиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол;
3. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

4. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Эрон Ислом Республикаси Маданият ва исломий йўналиш вазирлиги ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданий алмашинув дастури;

5. Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Эрон Ислом Республикаси Ҳужжатлар ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш давлат ташкилоти ўртасида интеллектуал мулк соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
6. Эрон Ислом Республикаси Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги ўртасида транспорт, транзит ва логистика соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

7. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Эрон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
8. Қозоғистон Республикаси Президенти Админстрациясиининг "Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси" хўжалик юритиш ҳуқуқига эга республика давлат корхонаси ва Эрон Ислом Республикаси Радио ва телевидение ташкилоти ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик катта истиқболга эга эканлигини айтган эди.