14:49, 09 Июнь 2025 | GMT +5
Қозоғистон ва Болгария президентлари иштирокида бир қанча ҳужжатлар имзоланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Болгария президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:
- Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Болгария Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ўртасида Транскаспий халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Астана ва София шаҳарлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Чимкент ва Пловдив шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Болгария Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатия институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- “Қозоғистон ташқи савдо палатаси” масъулияти чекланган жамияти ва Болгария Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.