Қозоғистон-Тожикистон муносабатлари: стратегик шерикликни мустаҳкамлашга устувор аҳамият берилади

ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Минтақавий экологик саммит ва Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Астанага келган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Эмомали Раҳмон
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди ва икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик даражасини оширишга келишиб олдилар.

— Суҳбат давомида савдо-иқтисодий ва сув-энергетика соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар илгари эришилган келишувларни юқори даражада тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар, — дейилади хабарда.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар.