18:54, 27 Май 2025 | GMT +5
Қозоғистон терма жамоаси жиу-жицу бўйича Осиё чемпионатида 74 медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида жиу-жицу бўйича Қозоғистон терма жамоаси ёшлар ва катталар ўртасидаги IХ Осиё чемпионатида ғолиб чиқди.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонликлар жами 74 та медални қўлга киритишди.
Сариқ қитъа ўйинларида 27 давлатдан 778 нафар спортчи куч синашди.
Мусобақа якунига кўра Қозоғистон 21 олтин, 27 кумуш ва 26 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлди. Иккинчи ўринни Таиланд эгаллаган бўлса, Вьетнам кучли учликни якунлади.
Шу тариқа ҳамюртларимиз Осиё пойтахтидаги татамида мардлик ва таслим бўлмасдан матонат кўрсатиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.