Қозоғистон терма жамоаси «Turan barysy» Осиё кубоги ғолиби бўлди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Туркистонда бўлиб ўтган «Turan barysy» Осиё кубоги ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Куни кеча Туркистонда илк бор қозоқ кураши бўйича «Turan barysy» Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар – Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Венгрия полвонлари иштирок этиб, улар орасидан энг кучлиларни аниқлади.

Полвонлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда етти вазн тоифасида айланиш тизимида кураш олиб боришди. Икки гуруҳдан сараланган Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Озарбайжон вакилларини мағлуб этган қирғизистонлик спортчилар бронза медалига сазовор бўлди. Кураш бўйича мусобақанинг финал баҳси Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Финал баҳсида қозоғистонлик полвонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, «Turan barysy» мусобақасида чемпион бўлди.

Биринчи маротаба ташкил этилган кураш мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган жамоа 10 000 000 тенге, иккинчи ўрин учун 6 000 000, учинчи ўрин учун 4 000 000 тенге пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиб жамоаларга кубок сифатида Туркистон рамзи ҳисобланган «Тайқазан» совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, тадбир ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлиги, шунингдек, «Qazaq kuresi» уюшмаси, «Qazaqstan Barysy» қозоқ курашини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев
Сўнгги хабарлар