Қозоғистон терма жамоаси трекдаги велоспорт бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон терма жамоаси Филиппиннинг Тагайтай шаҳрида бўлиб ўтадиган трекдаги велоспорт бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда ҚР МОҚ хабар берди.
Миллий терма жамоа рўйхати қуйидагича:
Эркаклар: Максим Хорошавин, Алишер Жумақан, Дмитрий Носков, Рамис Динмухаметов, Илья Карабутов, Кирилл Курдиди, Данияр Шаяхметов, Дмитрий Резанов.
Аёллар: Рината Султанова, Мария Елькина, Ангелина Буренкова.
Қитъа чемпионати 21-31 март кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон велоспорт бўйича халқаро турнирда учта олтин медални қўлга киритди.