Қозоғистон терма жамоаси Марокашда бўлиб ўтадиган каратэ Премьер-лигаси мусобақасида иштирок этишини маълум қилди

ASTANA. Kazinform – 30 май-1 июнь кунлари Марокаш пойтахти Рабат шаҳрида каратэ бўйича Премьер-лиганинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

каратэ
Фото: kaz_karateofficial and sport_comiteti

Қозоғистон каратэ федерациясидан маълум қилишларича, нуфузли мусобақада 64 давлатдан 376 нафар элита каратэ устаси совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Ушбу мусобақадан сўнг Работда йилнинг энг яхши спортчиларига Grand Winner мукофоти топширилади.

Қозоғистонлик Молдир Жанбирбай, Софья Берульцева ва Асел Қанай ғолиб бўлишдан умидвор.

Бу спортчилар Работда мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Аёллар

  • Молдир Жанбирбай (-50 кг)
  • Гулмира Усенова (-55 кг)
  • Асел Қанай (-61 кг)
  • Николь Ценгель (-61 кг)
  • Айжан Бакирова (-61 кг)
  • Софья Берульцева (+68 кг)

Эркаклар

  • Дархан Темиралиев (-60 кг)
  • Дидар Амирали (-67 кг)
  • Олжас Алтинбек (-67 кг)
  • Қайсар Алписбай (-67 кг)
  • Нурқанат Ажиқанов (-75 кг)
  • Двняр Юлдашев (-84 кг)
  • Никита Тарнакин (-84 кг)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асел Қанай каратэ бўйича Премьер-лига турнирида кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар