Қозоғистон терма жамоаси индорхоккей бўйича Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Индорхоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритди.

спорт
Фото: Осиё хоккей федерациясининг Facebook саҳифаси

Турнир Таиланднинг Чонбури шаҳрида бўлиб ўтди.

Қозоғистонлик хоккейчилар финалда Таиланд терма жамоасига 2:6 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Осиё Кубогида Қозоғистон терма жамоаси гуруҳ босқичида “А” гуруҳида иштирок этди. Мусобақа давомида улар Вmетнамни 28:0, Малайзияни 5:1, Уммонни 8:0, Эронни 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Кейин эса ярим финалда қозоғистонлик хоккейчилар асосий босқичда Индонезия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, буллитда ғалаба қозонишди. Шу тариқа улар финалга йўлланма олди.

Малайзия терма жамоаси Осиё кубогида учинчи ўринни эгаллади. Улар бронза медали учун баҳсда Индонезияни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди 21-25 май кунлари Қозоғистонда, Талдиқорғон шаҳрида эркаклар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади.

Индорхоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси 2010, 2012, 2014, 2015, 2017, 2019 йилларда олти марта чемпион бўлган бўлса, 2009, 2024 йилларда иккинчи ўринни эгаллаган.

Сўнгги хабарлар