Қозоғистон теннис бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Япония билан ўйнайди

Теннис бўйича Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Теннис
Фото: olympic.kz

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Қозоғистон аёллар терма жамоаси жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Японияга қарши баҳс олиб боради.

Келгуси йили ўйин 12-13 апрель кунлари Японияда бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа финал босқичига йўл олади. Саралаш баҳси тўртта яккалик ва битта жуфтлик баҳсларидан иборат.

Бу йил Қозоғистон аёллар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Билли Жин Кинг кубогининг финал босқичида иштирок этди.

Сўнгги хабарлар