Қозоғистон шарқида бир қатор йўллар ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятидаги бир қанча йўлларда автотранспорт ҳаракати чекланди, деб хабар беради Kazinform.

«Қазақавтожол» хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли (қор, бўрон, кўриш имкониятининг чекланиши) «Омск-Майқапшағай» трассасининг Семей шаҳри-Қалбатау овули участкаси (756-906 км) барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилган.

«Ўскемен-Семей» Герасимовка овули-Семей шаҳри участкаси (7-198 км) юк транспорти ва жамоат транспорт учун ёпилган.

«Ўскемен - Шемонайха – РФ чегараси» йўли (105-123 км) барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилган.

«Ўскемен-алтай-Рахман қайнари» йўлининг Северное овули-Серебрян шаҳри участкасида (46-66 км) ҳаракат тўхтатилган.

«Алмати-Ўскемен» трассасининг Аягўз шаҳри-Қалбатау овули участкаси (778-967 км) юк транспорти ва жамоат транспорт учун ёпилган.

Сўнгги хабарлар
telegram