Қозоғистон Руандадан бериллий концентратини сотиб олади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Руандадан бериллий концентратини сотиб олади. Бу ҳақда Ақордада “Самруқ-Қазна” АЖ директорлар кенгаши раиси Нурлан Жақипов маълум қилди.

Қазақстан Қорғаныс министрі Руанда Президентінің өкілімен кездесті
Фото: Мудофаа вазирлиги

“Руанда Президентининг ташрифи доирасида “Самруқ-Қазна” ва Rwanda Mines, Petroleum and Gas Board ўртасида келишув имзоланади. Ушбу келишувга мувофиқ, бизнинг шоъба корхонамиз “Қазатомпром” Руандадан бериллий концентратини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади. Биз ҳам ушбу келишув орқали икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз”, – деди у ОАВ вакилларига берган интервьюсида.

Нурлан Жақипов Руандадан қанча тонна бериллий концентрати сотиб олинишини айта олмаслигини таъкидлади.

“Бу тижорат сири ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирча аниқ маълумот бера олмайман”, – дейди у.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Руанда Президенти Поль Кагамени Ақордада кутиб олгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар