Қозоғистон, Россия ва Беларусь фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
IRKUTSK. Кazinform — Иркутскда Қозоғистон, Россия ва Беларусь фавқулодда вазиятлар хизматларининг ХII қўшма ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига Фавқулодда вазиятлар вазири Чингиз Аринов бошчилик қилди, деб хабар беради вазирлик расмий сайти.

Учрашувда асосий эътибор фуқаро муҳофазаси соҳасида уч томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Чингиз Аринов транспорт ва сув ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Йиғилиш якунлари бўйича келгуси йилга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Режада қутқарувчилар ўртасида касбий алоқаларни мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик даражасини ошириш имконини берувчи халқаро ўқув машғулотлари, амалий семинарлар ва мусобақалар ўтказиш назарда тутилган.
Ҳайҳатнинг навбатдаги йиғилиши 2026 йилда Беларусда бўлиб ўтади, унда томонлар фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишни давом эттиради.
— Қозоғистон делегацияси Иркутск вилоятига амалий ташрифи чоғида Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган “Мангу олов” ёдгорлиги пойига гул қўйди. Ушбу муҳим воқеа тарихий хотираларни асраб-авайлаш, қардош халқлар ўртасидаги узлуксиз дўстлик ришталари муҳимлигини яққол намоён этди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР ФВВ қутқарувчилари йўқолган вертолётнинг қисмларини топгани ҳақида хабар берган эдик.