09:18, 20 Ноябрь 2025 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Уммон Султонига табрик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва унинг ватандошларини султонликнинг Миллий куни билан табриклади, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбари мамлакатимиз Уммонни араб дунёси ва Яқин Шарқдаги ишончли ва муҳим ҳамкорларидан бири деб билишини ёзди.
Шунингдек, у Астана ва Масқат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар юксак пойдевор ва катта салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидга масъулиятли вазифаларида муваффақиятлар ва Уммон халқига фаровонлик тилади.