19:07, 19 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Ақтау шаҳрида яшовчи эгизаклар Қасим ва Жомартга мактуб йўллади
AQTAU. Kazinform – Давлат раҳбари Ақтау шаҳрида яшовчи Қасим ва Жомарт исмли эгизакларга мактуб йўллади. Болакайларнинг қувончига шерик бўлган эгизакларнинг отаси бу оила учун кутилмаган сюрприз бўлганини айтди, деб хабар беради Kazinform.

Mangystaumedia нашри хабарига кўра, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 13 ёшли икки ўсмирга Ватанга содиқ эр йигит бўлиб етишиб, юксак марраларни забт этишларини тилади.
«Айланай, Қасим ва Жомарт сиз ҳақингизда яқинда эшитдим. Сиз ўз олдингизга чуқур билим олиш ва малакали дипломат бўлишни юксак мақсад қилиб қўйибсизлар. Бу давлат манфаатлари учун жуда зарур касб. Ватанимиз, халқимиз учун фидокорона меҳнат қиладиган эр йигит бўлиб етишинг. Ватанимиз келажаги ёшлардир. Шунинг учун сиз ақлли, зиёли, билимли бўлиб улғайишингиз керак. Чунки бу катта масъулият. Бугунги ёшлар эртанги юрт эгасидир. Қанчалик билимли ва малакали бўлсангиз, юртимиз келажаги шунчалик комил бўлади. Сизнинг Зулфия бувингиз, ота-онангиз, эл-юрт умидларини оқлашингизга тўлиқ ишонаман. Сиздек кўп тил ўрганишни мақсад қилган, она юртини чексиз севадиган ёшлар етишиб чиқаётганидан хурсандман. Ҳар доим шундай фаол ва талабчан бўлинг. Ҳаётда юксак марраларни забт этишингизни тилайман!»
, - дейилади мактубда.
Давлат раҳбаридан махсус мактуб олган Қасим ва Жомартнинг қувончи чексиз.
«Улар мактубни қайта-қайта ўқийдилар ва дўстларига олган таассуротларини айтиб беришдан чарчашмаяпти. Президентимизнинг дуолари қабул бўлсин»
, - дейди эгизакларнинг отаси Ерлан Мауленов.